Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалда
2024-11-26 18:17:17 114
Ўзбекистон туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туман прокуратураси ташаббуси билан ҳам айни дастур доирасида 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни фаровон, яхши турмуш даражасига олиб чиқиш мақсадида амалий тадбирлар ташкилланди.
Хусусан, туман прокурорига бириктирилган "Қумбости" МФЙда яшовчи, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимоя муҳтож фуқаро Д.Акбарованинг ҳоҳиш истагидан келиб чиқиб, уни моддий аҳволини яхшилаш, доимий тирикчилик манбаига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида тикув машинаси берилди.
Шунингдек, сектор ҳудудидаги "Фаровон келажак" МФЙда яшовчи, уй-жойга муҳтож бўлган фуқаро М.Каримовга 4 хонали уй, "Қумбости" МФЙда яшовчи, оиласида ногиронлиги бўлган, ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган фуқаро М.Мадумаровга эса 3 хонали уйлар қуриб берилмоқда.
Ҳудудларда бу борадаги ишлар давом этмоқда.