Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарларининг навбатдаги оммавий қабулида 60 нафардан зиёд фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди
2024-11-22 21:27:36 234
Бугун Ўзбекистон тумани сектор раҳбарларининг галдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ташкилланган навбатдаги қабулида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мутасаддилари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой олиш ёки мавжудини таъмирлаш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, даволаниш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга оид таклиф ҳамда мурожаатлар билдирилди.
Шу куни қабул давомида қатнашган 60 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса жойнинг ўзида жавоб қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.