Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қудашобод” маҳалласи еттилиги янгиланган масканда иш бошлади
2024-11-21 17:50:19 105
Ўзбекистон туманидаги “Қудашобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуддаги таъмирланиб, қулай шароитлар яратилган янги масканда иш бошлади.
Ташкил топганига уч йил бўлган ва 2 минг 450 нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган маҳалланинг идораси шу кунга қадар замон талабларига мос бўлмаган шароитдаги бинода фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ҳудудда бўш турган масканда йиғин учун бинолар ажратилиб, ҳомийлик маблағлари асосида таъмирланди. Маҳалласи еттилигини муносиб иш олиб бориши учун зарур барча шароит яратилди.
Бугун қудашободликлар ушбу хайрли ташаббус ижобати муносабати билан янги масканда жам бўлдилар. Тадбирда туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик иштирок этди. Унда сўзга чиққан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўнгги йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари жамиятнинг қуйи бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни кенг намоён этиб, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлайдиган, жиноятчиликнинг олдини олиб, фаровон ва обод турмушни кафолатлайдиган серфайз гўшага айланганини алоҳида таъкидлади.
Маҳалла фаолларининг жонкуярликлари, фидоийлиги алоҳида эътироф этилиб, эзгу амаллар бардавом, обод масканлар кўпайишига тилаклар билдирилди. Яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари экилди.