Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чекланган имконият-буткул тўсиқ эмас: Ойимчақақирлик ногиронлиги бўлган миришкор томорқасида мандарин етиштирмоқда

×

 2024-11-11 17:34:39    234

PDF yuklash
Chop etish


Атрофимизда шундай инсонлар ҳам борки, имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Бировга боқиманда бўлишни хоҳламайди. Аксинча, халол меҳнат қилиб, даромад топишга интилади. 

Ўзбекистон туманидаги “Ойимчақақир” маҳалласида яшовчи Хасанжон Мамажонов ана шундай матонатли, меҳнаткаш инсонлардан бири. У бундан 31 йил муқаддам ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодиса туфайли бир қўлидан оғир жароҳат олган. 2-гуруҳ ногиронлиги бўлишига қарамай, ўз тиришқоқлиги ва метин иродаси билан кўпчиликка ибрат бўлиб келмоқда. 

Миришкор оила соҳиби мўжазгина томорқасининг 3 сотих майдонида иссиқхона ташкил этиб, у ерда мандарин етиштирмоқда.

- Излаган имконини топади. Буям қизиқишим маҳсули. Бундан 7 йил олдин иссиқхонага 3 хил навли 30 тупдан зиёд мандарин кўчатини эккан эдим. Парвариши ўта мураккаб ҳам эмас экан, - дейди томорқачи. - Уч йил аввал бир килограммини 30 минг сўмгача сотган эдик. 2022-2023 йилги қиш мавсумидаги қаттиқ совуқ кўчатларимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шукр, талафот катта бўлмади ва улар бугун яна ўз ҳолига қайтди. Жорий мавсумдаги ҳосил ҳам чакки эмас. Ўртача ҳажмдаги 1 тупидан 40 килограммдан зиёд мева олишни ва уларни янги йилнинг дастлабки ойларигача харидорларга етказиб беришни ният қилганмиз.