Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпанлик 56 ёшли спортчи яна бир халқаро югуриш марафонида маррага биринчи бўлиб етиб келди
2024-11-05 12:00:20 907
Самарқандда “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони бўлиб ўтди. Қайд этилишича, марафонда 40 га яқин давлатдан уч минг нафардан зиёд иштирокчи 2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтган.
Ушбу марафонда ҳам иштирок этган Ўзбекистон туманилик Ғайратжон Махмудов 55-59 ёш тоифасида 10 километр масофага югуриш баҳсларида маррани биринчи бўлиб забт этди.
Ғолибларга сертификат, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
Таъкидлаш жоизки, 56 ёшни қаршилаган спорт ихлосманди ва тарғиботчиси Ғайратжон Махмудов 44 йилдан буён мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келади. Бир неча йилдан буён юртимизнинг кўплаб шаҳарларида ўтказиб келинаётган турли халқаро марафонларда салмоқли натижаларни қўлга киритиб, қатор соврин ва медалларни қўлга киритган.