Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик 11 нафар хотин-қизлар “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичига йўлланма олди
2024-11-01 10:21:26 1045
Юртимизда жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат ва фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” миллий кўрик-танловининг Ўзбекистон туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталди.
Танлов иштирокчилари, туманнинг турли жабҳаларида фаолият олиб бораётган иқтидорли ва фаол аёллар миллий танлов низомига кўра 3 та: таништирув, савол ва жавоб ҳамда “Замонавий ўзбек аёли” мавзусидаги видеоролик намойиши шартлари асосида беллашди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда экспертларнинг хулоса ва эътирофига кўра ўз соҳасида намунали иш олиб бораётган аёллар “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” сингари 11 та номинация бўйича ғолиб деб топилди ва улар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.