Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Камбағалликдан холи маҳалла
2024-10-30 16:55:30 190
Ўзбекистон туманидаги Яйпангузар маҳалласи раиси Абдувоҳид Ўринов 12 йилдан буён шу вазифада. 2180 нафар фуқароси бўлган 536 та хонадон аҳлига “ота”лик қилади. Қачон қараманг, ҳали унинг, ҳали бунинг масаласи кетидан югуради, масъуллар кабинети эшигини қоқиб бораверади. Натижа эса ибратли.
– 536 та хўжалик газлашган. Электр, газ, сувдан ҳам муаммомиз йўқ. Ўтган йили 2 км сув қувури тортилди, – дейди “Яйпангузар” МФЙ раиси Абдувоҳид Ўринов. –Камбағал оилалар йил бошида 12 та эди. Ҳозир маҳалламизда камбағаллик қолмади.
Юқори Қўрғонча кўчасининг этагида далаларга туташ гуваладан тикланган пастқамгина уй бор эди. Унда Тешабоева Гулчеҳрахон ўғли Шоҳаббос билан яшайди.
– Турмуш ўртоғим дорбоз эдилар, ўғлим 4 ойлик чақалоқлигида дордан тушиб кетиб оламдан ўтди. Кейин онам билан яшадим. Улар ҳам 2017 йилда вафот этди. Фарзандимни ўзим тарбия қилдим, – дейди хонадон соҳибаси.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/kambagallikdan-xoli-mahalla_651722
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=CTTR9x2CQNU