Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болалар мажбурий меҳнатига қарши курашиш Янги Ўзбекистоннинг марказий масалаларидан бири

×

 2024-10-30 08:18:01    90

PDF yuklash
Chop etish


Болалар мажбурий меҳнати бугунги кунда жамиятимизда ҳал этилиши лозим бўлган долзарб муаммолардан биридир. Бу муаммо жаҳон миқёсида кенг тарқалган бўлиб, болаларнинг таълим олиш, соғлом ўсиш ва баркамол шахс бўлиб етишишига жиддий тўсқинлик қилади.

Болалар меҳнатига қарши курашиш бўйича мустақиллика эришганимиздан кейин сезиларли ишлар амалга оширилиб, бу Янги Ўзбекистон   даврига келиб болалар мажбурий меҳнатига қарши курашиш сиёсатида бир қатор муҳим ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу сиёсат қонунчилик ўзгаришлари, жамоатчилик онгини ошириш, давлат ташкилотлари ва халқаро ҳамкорлик орқали олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга ошириш бўйича бир қатор сиёсатлар ва дастурлар ишлаб чиқилган. Мамлакат болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик асосини мустаҳкамлаш, болалар саломатлиги, таълими, ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрмоқда. Асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:

1. Қонунчиликни такомиллаштириш: Ўзбекистонда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид миллий қонунлар БМТнинг талабларига мувофиқлаштирилмоқда. Масалан, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

2. Таълим ва соғлиқни сақлаш: Болаларни сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминлаш мақсадида кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Болаларни эрта ёшдан таълимга жалб қилиш, уларнинг маънавий ва жисмоний ривожланишига ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

3. Ижтимоий ҳимоя: Оилага ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича махсус дастурлар мавжуд. Бу борадаги қонунлар болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

4. Бола меҳнати ва зўравонликка қарши кураш: Болалар меҳнатига қарши кураш ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган давлат дастурлари жорий қилинган. Болаларни зўравонликдан, хусусан, оиладаги ва таълим муассасаларидаги тазйиқлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

5. Ҳуқуқий маърифат ва жамоатчилик онгини ошириш: Мамлакатда болалар ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳуқуқий маърифатни ошириш бўйича жамоатчиликка йўналтирилган тадбирлар ўтказилади. Бунинг асосий мақсади жамиятда болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги тушунчаларни мустаҳкамлашдир.

Бу сиёсатлар БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг қоидаларини амалда таъминлашга қаратилган ва болаларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқларини ривожлантириш, ҳимоя қилиш ва таъминлашга ёрдам беради.

Тадбирлар натижасида Ўзбекистонда болалар меҳнати сезиларли даражада қисқарган. Бу Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Фозилжон Хатамкулов

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди судьяси