Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди

×

 2024-10-16 14:55:13    806

PDF yuklash
Chop etish


Бугун эрта тонгда Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари бўлими, спорт мактаби ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуслигида Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкил қилинган юриш марафони оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди.

Спорт марафонида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ташкилот-муассасалар ходимлари, ёшлар ва маҳалла фаоллари қатнашдилар. 

Марафонда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вилоятимизда аҳоли кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган тадбирлар ҳақида сўзлади.

Спортсевар иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шу куни аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича ташкилланган спорт синовларида юқори натижаларни қайд этган ҳамда нуфузли спорт мусобақаларида салмоқли ютуқларни қўлга киритган тумандошларимиз ҳам эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.