Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қизлар-миллат таянчи
2024-10-11 17:41:03 889
БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу санани БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмалари кенг нишонлаши анъанага айланган.
Сана муносабати билан бугун Ўзбекистон туманидаги кўплаб масканларда ҳам маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 1-умумтаълим мактабида кўтаринки руҳда ташкилланди. Тадбирда мактаб раҳбарияти ва жамоаси, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Саидахон Толипова ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида билим масканининг юқори синф ўқувчи қизлари тарбиявий аҳамиятга эга саҳна кўринишлари ва бадиий дастурларини намойиш этдилар.
Тадбирнинг фаол иштирокчилари бўлмиш истеъдодли ва иқтидорли қизлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.