Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими “С.Азизов” ва “А.Ниёзов” ММТПлари ҳудудларида пахта йиғим-теримининг бориши билан танишди
2024-10-11 17:18:02 851
Айни кунларда туманимизда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этиб, ҳосилни нес-нобуд қилмай, сифатли териб олишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Кечадан бошлаб қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланиши белгиланганлиги эса аҳолининг иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли қатламини ўз даромадини ошириш имконини яратди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳамроҳлигида “С.Азизов” ва “А.Ниёзов” ММТПлари ҳудудларида деҳқончилик қиладиган бир қатор фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, терим жараёнларининг бориши билан танишди.
Айни кунларда туманнинг кўплаб ҳудудларида пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришилаётган бўлсада, айни ММТПлардаги айрим фермер хўжаликлари бу борада ортда қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Машаққатли меҳнат маҳсули бўлган пахтани ёғин-сочинли кунларга қолмай сифатли териб олиш, терим суръатини ошириш ва теримчиларга етарли шароит яратиш лозимлиги таъкидланиб, масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.