Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маданият марказини мукаммал таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда

×

 2024-10-11 17:16:07    756

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 70-сонли маданият марказини мукаммал таъмирлаш, масканда ҳар томонлама қулай ва замонавий шароитларни яратиш тадбирлари жадал давом этмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ана шу қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. 

55 йиллик тарихга эга муассаса биноси туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлик асосида обод ва кўркам масканга айлантирилмоқда. 

Бунёдкорлик тадбирлари доирасида шу кунгача марказ биносининг том қисми ва томошалар зали мукаммал таъмирланиб, замон талабларига мос ҳолатга келтирилди. Ёритиш тизими тўлиқ янгиланиб, кўплаб қўшимча жиҳозларнинг ўрнатилиши масканга янада кўрк бағишлади. Эндиликда бу ерда катта экранда фильмлар намойиш этиш шароити ҳам яратилмоқда. 

Шунингдек, тўгараклар ва машғулотлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун қўшимча янги бино ҳам бунёд этилмоқда. 

Эътиборлиси, шу кунгача муассасадаги мавжуд 5 та тўгаракларда 70 нафарга яқин қатнашчилар маданий фаолият билан шуғулланиб келган бўлса, бунёдкорлик ишлари натижасида уларнинг сонини ошириш имконияти яратилади.  

Туман ҳокими мутасаддилар ва қурувчи-мутахассисларга намунавий лойиҳа асосида белгиланган вазифаларни юқори сифат билан амалга ошириш, ишлар кўламини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.