Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Огоҳлантириш: 10-11 октябр кунлари "Шўрсув" ва "Бегобод" маҳаллаларидаги истеъмолчилар табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади!
2024-10-09 16:56:07 656
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасидаги таъмирлаш тадбирлари олиб борилиши муносабати билан "Шўрсув" ГРС да 2024 йил 10-11 октябр кунлари таъмирлаш ишлари бажарилади.
Шу сабабли ушбу ГРСдан фойдаланувчи "Шўрсув" ва "Бегобод" маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга эртага 10 октябр куни соат 08:00 дан индинга 11 октябр куни соат 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Ҳурматли истеъмолчилар! Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” бўлими
Мурожаат учун телефон:☎️104, (73) 539-19-46