Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гиёҳвандликка қарши курашда жамоатчиликнинг масъуллиги аҳамиятли
2024-10-07 11:27:37 467
Ўзбекистон туманида “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” идоралараро тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Дозарб мавзуга бағишланган ана шундай тадбирлар “Намуна”, “Ойимчақақир” ва “Даҳанақақир” каби маҳаллаларда ҳам бўлиб ўтди. Маҳалла аҳли вакиллари жалб этилган тарғибот тадбирларида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ИИБ ва миллий гвардия ходимлари иштирок этди.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш аҳоли саломатлиги ва жамоат хавфсизлигига катта зарар етказиб, кўплаб мамлакатларда жамиятнинг тинч ривожланиши ва барқарор ҳаётини хавф остига қўйяётганлиги мутахассис ва тарғиботчилар томонидан таъкидланди. Шу боис, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларда гиёҳвандликка қарши "иммунитет"ни, ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантиришда жамоатчиликнинг ўрни ҳақида сўз юритилиб, лоқайдликка йўл қўймасликда барчани фаоллик ва ташаббускорликка чақирилди.