Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари" шиори остидаги ўқув йиғини бўлиб ўтди

×

 2024-10-03 18:50:55    487

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида ўқув йиғини бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва туман ички бўлими ташаббуслигида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Ички ишлар вазирлиги академияси мутасаддилари, туман ИИБ масъуллари ҳамда Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ туманларида яшовчи хотин-қизлар вакиллари иштирок этди.  

Очиқ мулоқот тарзидаги тарғибот тадбири давомида “Ватан ва дахлдорлик тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда инсон тақдиридаги ўрни” ва “Ўзликни англаш – инсон маънавий баркамоллигининг пойдевори” каби мавзуларда давра суҳбатлари қурилди. Хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ўрни, оилаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ажримларнинг олдини олиш юзасидан  фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу куни соҳа вакиллари томонидан хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам ўрганилди. Кўтарилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мурожаатлар ижрога қаратилди. 

Тарғибот тадбири якунида, ўқув дастурида фаол қатнашган иштирокчиларга ташкилотчиларнинг ташаккурномалари топширилди.