Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” доирасидаги комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

×

 2024-10-03 18:49:50    507

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимизда “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” идоралараро комплекс тарғибот тадбирлари бошланди. 

Таназзулга бошловчи мазкур иллатга қарши курашиш, уни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида олдини олиш масалаларига қаратилган туркум тарғибот тадбирлари Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб ўтмоқда. 

Ана шу долзарб мавзуга бағишланган тадбирлардан бири бугун туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкилланди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов, туман Ички ишлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутасаддилари, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокор-мутахассислари, имом-хатиблар, устоз-педагоглар ва маънавият тарғиботчилари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига, саломатлигига берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Қайд этилдики, ушбу иллатнинг ёшлар орасида оммалашиши, айниқса, хавфлидир - бирданига жамиятнинг ҳам ҳозирги куни, ҳам келажаги йўқолиб, парчаланади.  

Ёшларни гиёҳвандлик ва оғуфурушликдан ҳамда турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш энг долзарб вазифа экани алоҳида таъкидланиб, бу иллатга қарши курашишда ҳамкор ташкилотларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ва жипсликда иш олиб бориши ўта муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталинди. 

Минг афсуски, бугун ёшлар орасида янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ва “енгил наркотик” сифатидаги дори-дармонлар ҳам оммалашиб бораётганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Натижада эса инсон саломатлиги билан бир қаторда, турмуш тарзига, келажагига, яқинларига салбий таъсири ва бундан ҳимояланиш бўйича ҳамкорликдаги вазифалар таклифи киритилди.

Мутахассислар гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддалар гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ва фактлар асосида тушунтиришлар берди.

Аср вабосига айланган мазкур иллатни замондошларимиз, айниқса ёшлар ўртасида тарқалишини олдини олиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Тадбир давомида мавзу юзасидан видеоролик ҳам намойиш этилди. Тарғибот тадбирлари туманда кенг миқёсда давом этади.