Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг 1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

×

 2024-09-30 17:56:17    709

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум азиз устозлар! Қадрли таълим соҳаси фидоийлари!

Дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз азиз ўқитувчи ва мураббийларни, нуроний устоз фахрийларимизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан самимий муборакбод этаман. 

Бизга илм ўргатиб, ҳаёт сабоғини берган, бугун ҳам ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этаётган Сиз қадрлиларга чуқур эҳтиром ва миннатдорлигимизни билдирамиз.

Барчангизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, бахту-саодат, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли устозлар!

Шерзоджон Юлдашев,

Ўзбекистон тумани ҳокими