Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул муаммолар ечимига хизмат қилмоқда

×

 2024-09-14 15:56:45    220

PDF yuklash
Chop etish


Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Оқмачит” маҳалла фукаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Бугунги сайёр қабулда ҳам маҳалла аҳли билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти ишга жойлашиш, уй-жой олиш, банк кредити, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга оид бўлди.

Мурожаатларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулдан сўнг, унда кўтарилган баъзи масалалар мутасаддилар иштирокида бевосита жойига чиқиб ҳам ўрганилди. Мавжуд масалалар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.