Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими ўзига бириктирилган шароити энг оғир оилалар ҳолидан хабар олди

×

 2024-09-13 15:29:34    355

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча, 11 сентябр куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимиздаги 14 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши белгиланди.
 
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ўзига бириктирилган эҳтиёжманд ва камбағал оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида турмуш шароитларини яқиндан ўрганмоқда. 

Хусусан, туман раҳбари бугун Пасткиқўриқ маҳалласида яшовчи Муслимахон Ғофурова ва Ҳаётхон Матисаевалар хонадонида бўлиб, оилалар ижтимоий аҳволи билан атрофлича танишди.  

Хонадон эгалари билан мулоқотларда уларнинг касб кўникмалари, қизиқишлари ўрганилди ва ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал чора-тадбирлар белгиланди.