Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Пробация ойлиги” доирасида Ўзбекистон туманида сайёр суд ўтказилди
2024-09-12 09:32:21 240
Туман ИИБ тақдимномасига асосан Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўтказилган суд мажлисида Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи жазодан бўйин товлаб, белгиланган чекловларга амал қилмасдан яшириниб юрган 2 нафар назоратдаги шахсларга қидирув эълон қилинди.
Шунингдек, Ёшлар рўйхатида турган назоратдаги шахс жазодан шартли равишда озод этилди.
Бундан ташқари, Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назоратдаги шахслар билан туман ИИБ биринчи ўринбосари томонидан учрашув ўтказилиб, ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди. "Жиноят содир этиш хавфи юқори" тоифасида турувчи назоратдаги шахслар билан якка тартибда қайта жиноят содир этмаслиги бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.