Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МИБ Рейд: Ўзбекистон туманида "AUTOCON" тадбири давом этмоқда

×

 2024-09-11 15:38:24    202

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан йўл қоидасини бузган фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ҳамда автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 сентябрь куни ҳам Бюронинг қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон тумани кўчаларида бир қанча маъмурий жарималари мавжуд бўлган автотранспортлар жарима майдонига йўналтирилди.

Қайд этилишича, Ш.М. ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жарималарни ўз вақтида тўламаган ва шу боис унинг  қарздорлиги  23 549 350 сўмни ташкил этган. “AUTOCON” тадбири натижасида фуқаро Ш.М.га тегишли "ONIX" русумли автомашинаси жарима майдончасига олиб кирилди.

Жарималарни тўламаса ўзи учун тегишлича яна оғир оқибатлар келиб чиқишини англаган фуқаро томонидан шу ернинг ўзида 9 та маъмурий жарима ҳамда 1 та давлат божи тўлаб берилди. Қолган жарималар тўлангандан сўнг автотранспорт воситаси  жарима майдонидан чиқарилиши, акс холда автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилиши тушунтирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ўз вақтида тўлашни УНУТМАНГ!

А.Холбоев
Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими давлат ижрочиси