Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

×

 2024-09-10 17:07:10    139

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Абдуҳалил Маврулов, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. 

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот ишлари самарадорлиги, белгиланган йўл харитасининг ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги ижроси, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Маҳаллалар, муассасалар ва таълим масканларида маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш борасидаги муҳим вазифалар белгиланди.