Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида кадастр бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2024-08-31 17:23:12 308
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Кадастр агентлиги Ўзбекистон тумани бўлимининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси раҳбарияти ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар истиқлол айёмига юртдошларимиз учун яна бир ўзига хос туҳфа бўлган замонавий иншоат билан барчани қутладилар.
Дастлаб, 1970-йилларда қурилиб, шу кунгача мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келган муассаса учун намунавий лойиҳалар асосида 3 қаватли кўркам бино бунёд этилди. Қурилиш бунёдкорлик ишларига 3 миллиард 600 милион сўм маблағ сарфланиб, филиал янги мебеллар ва замон талабларидаги техник воситалар билан ҳам жиҳозланди. Мухтасар айтганда, янгиланган кўркам бинода 30 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар ва бу ерга ташриф буюрувчи ҳамюртларимиз учун барча қулай шароитлар яратилди.