Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда муассаса жамоасининг эришган ютуқлари ҳам эътироф этилди

×

 2024-08-31 17:16:13    118

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида мустақиллигимизнинг 33 йиллик айёми муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Унда туман сектор раҳбарлари, профессионал таълим муассасаси жамоаси, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, муассаса фаолиятида жамоага улкан ютуқлар, ёшларга эса масканда эгаллаган билим ва касб-ҳунарлари ёрдамида катта марраларни забт этишларига тилаклар билдирди.

Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тамомлаган ўқув йилида эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидланишича, 600 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган масканда йигит-қизлар 8 хил йўналишда касб-ҳунарлар сир-асрорларини ўрганадилар. 30 нафар педагог мураббийлар, 26 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари ҳамда бошқа мутахассисларнинг сабоқ ва кўмаклари билан 2023-2024 ўқув йилида муассасани 392 нафар ёшлар тамомлаб, улардан 61 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлдилар. 

Маросим давомида талабалик бахтига муяссар бўлган ана шу ёшларга сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Тадбир ёшларнинг она Ватанимиз, мустақиллигимиз ва ёшликни тараннум тараннум этувчи бадиий дастурлари билан давом этди.