Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман сектор раҳбарлари Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Зиёдахон Исоқованинг ота-онасини қутладилар

×

 2024-08-31 17:12:17    349

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон туманилик Зиёдахон Исоқова пара таэквондо бўйича кумуш медал соҳибасига айланди. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари кенг жамоатчилик ҳамроҳлигида матонатли спортчимиз хонадонига ташриф буюриб, унинг ота-онаси, яқинлари ва устозларини ушбу қувончли ютуқ билан табриклади. 

Зиёда Исақова туманнинг “Қулибек” маҳалласида камолга етган. Бу оилани чинакам спортчилар оиласи деса ҳам муболаға бўлмайди. Зиёдахоннинг отаси Абдуғаффор Ҳайдаров ҳозирда боғдорчилик касбини юритаётган бўлсада, ёшлиги ва ўсмирлигида спортнинг дзюдо тури билан мунтазам шуғулланган. Онаси Иродахон Ҳайдарова уй бекаси. Акаси Собиржон Исақов ҳам кикбокс бўйича катта маҳоратга эга, ҳозирда қурилиш соҳасига оид муассасада етакчи мутахассислардан. Укаси Муроджон Исақов эса опаси изидан бориб таэквандони танлаган. Кенжатой ҳозирда Ўзбекистон жисмоний тарбия университетининг Фарғона филиали талабаси.

Туман раҳбари кучли ирода, матонат ва шижоат соҳибасининг кечаги ютуғи нафақат тумандошларимиз балки кўп сонли юртдошларимизни беҳад қувонтирганини таъкидлади. Зиёдахоннинг салмоқли натижаси мустақиллигимизнинг 33 йиллик тўйига муносиб тўёна бўлганлиги ҳақида айтилди. Юртимиз фахри бўлган ана шундай фарзандни муносиб тарбиялаб, улғайтиргани учун ота-онасига, спортдаги биринчи устози ва барча яқинларига самимий миннатдорчиликлар билдирилди.