Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарлари ёшлар билан янада яқин
2024-08-29 23:44:36 384
Бугун Ўзбекистон туманидаги “Тинчлик” маҳалласида туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
60-умумтаълим мактабида ташкилланган учрашувда нафақат маҳалла ёшлари, балки туманнинг кўплаб ҳудудларидан ташриф буюрган уларнинг тенгдошлари, ота-оналар иштирок этди.
Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев учрашувнинг барча иштирокчиларини, эртамиз эгаларини мустақиллик байрами билан самимий табриклади. Бугунги ёшлар том маънода юртимиз истиқболи, Янги Ўзбекистон келажагининг бунёдкори эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкилланган навбатдаги учрашув ҳам очиқ мулоқот ва таклифларга бой тарзда ўтди.
Сектор раҳбарлари ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиб, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди. Қайд этилган мурожаат ва масалалар ижрога йўналтирилди.
Шу куни “Ёшлар дафтари”даги 6 нафар йигитларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали тўлови ва 5 нафар ёшларнинг даволанишлари учун қарийб 78 млн сўмлик миқдордаги сертификатлар топширилди. 15 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш учун эса уларга зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул тақдим этилди.
Учрашувдан сўнг, туман сектор раҳбарлари 60-умумтаълим мактаби фаолияти, янги ўқув йилига тайёргарликнинг сўнгги жараёнлари билан ҳам яқиндан танишдилар.