Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа: Яйпандаги “Оқтепа” жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2024-08-29 23:40:29 384
Мамлакатимизда охирги йилларда масжидларни обод этиш, ибодат қилувчилар учун етарли шарт-шароитларни яратиш борасида эътиборга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳам бўлса, юртимизда диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги “Оқтепа” жоме масжидида бундан икки йил аввал бошланган қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиб, Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Уч мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира оладиган замонавий, кўркам хонақоҳ қад ростлади.
Бугун мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, уламолардан Иброҳимжон домла Қодиров, Аҳмадхон домла Низомов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Маросимда сўз олганлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-хотиржамликнинг улуғ неъмат экани, Давлатимиз раҳбарининг масжидларни обод қилишга қаратаётган эътибори, истиқлол неъматининг қадри ҳақида ҳаётий мисоллар асосида нутқ қилдилар.
Шунингдек, маросимда узоқ йиллар соҳада хизмат қилган устозлар ва масъуллар хизмати эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Энг улуғ ва энг азиз байрамга муносиб туҳфа бўлган янги масжидни узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини сўраб дуога қўл очилди.