Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида нефтни қайта ишлаш кичик заводи иш бошлади
2024-08-29 23:29:33 324
Истиқлолимизнинг 33 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманидаги “Кичик Тагоб” кичик саноат зонасида барпо этилган нефтни қайта ишлаш кичик заводининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди.
“For You” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхонанинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 500 минг АҚШ доллари ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан, 2,5 млн АҚШ доллар эса хорижий инвестиция жалб этилди.
Йилига 50 минг тонна нефть маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга бўлган корхонага Хитой давлатидан келтирилиб, ўрнатилган ва автоматлаштирилган ускуна ҳамда дастгоҳлар ёрдамида бензин, дизел ва мазут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилди.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот қиймати йилига 405 млрд сўм дея баҳоланаётган лойиҳанинг биринчи босқичи иш тушиши натижасида 35 та янги иш ўрни ҳам яратилди.
Қайд этилишича, ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотлари биржа орқали ички бозорда сотилиши билан биргаликда, дастлабки босқичда қўшни Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларига экспортга ҳам йўналтирилади.
Айни кунларда корхонада параллел равишда лойиҳанинг иккинчи босқичини ҳам ишга тушириш борасидаги амалий тадбирлар давом этмоқда. Модернизация лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга оширилиб, ишчилар сонини 80 нафарга етказиш кўзда тутилган.