Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси ўтказилди
2024-08-28 22:25:42 290
Ўзбекистон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тумандаги 18-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов, туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, таълим соҳаси вакиллари, “Яккатут”, “Қудаш” ҳамда “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот аввалида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили “Омбудсман мактаби” лойиҳасини амалга оширишдан мақсад – аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар учун яратилаётган имкониятлар хусусида батафсил маълумот беришдан иборат эканлигини алоҳида қайд этди.
Тадбир давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Ресбупликаси Қонунинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби, шунингдек аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари мавзуларида маърузалар тингланди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, Омбудсманнинг минтақавий вакилига мурожаат қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, бу борада давлат ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш юзасидан маълумотлар берилди.
Лойиҳаси доирасида Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.