Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман прокурори ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилди

×

 2024-08-28 22:22:12    390

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан, саховатпеша инсонлар ва маҳалла фаоллари кўмагида ҳудудларда ана шу эзгу амаллар ҳомийлик асосида давом этмоқда.

Хусусан, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Обиджон Собировнинг бевосита ташаббуси билан “Дўстлик” маҳалласида якка-ёлғиз яшовчи, 68 ёшли Рохатой она Рустамова ҳамда “Наймансой” маҳалласида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёл Гулнорахон Каримованинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Бугун туман сектор раҳбарлари жамоатчилик ҳамроҳлигида ушбу хонадонларда бўлиб, уларнинг эгалари қувончига шерик бўлдилар.

Кўркам қиёфага келтирилган хонадонларнинг соҳибаларига сиҳат-саломатлик ва оилавий хотиржамлик тиланиб, мустақиллик айёми арафасида якунига етган хайрли ишларнинг барча фаолларига миннатдорчилик билдирилди.