Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди
2024-08-28 22:12:04 257
Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жойларда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон туманидаги “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси мутасадди раҳбарлари, Фарғона вилояти судлари раиси, мажбурий ижро бюроси ҳамда Адлия бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳам қатнашиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Оммавий сайёр қабулда нафақат Ўзбекистон туманилик мурожаатчилар, балки қўшни шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган фуқароларнинг суд-тергов, соғлиқни сақлаш, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 90 дан зиёд масала ва мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Айрим мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.