Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашдаги “Мурувват” уйида мустақиллик байрами тадбири ҳамда навбатдаги хайрия савдо ярмаркаси бўлиб ўтди

×

 2024-08-28 22:08:25    159

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Тантанада туман сектор раҳбарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани истиқлол айёми билан қутлаб, инсон қадри улуғланган юртда келажакка ишонч албатта мустаҳкам бўлишини яна бир бор таъкидлади. Муассасада даволанаётган 360 нафар бемор аёлларга мустаҳкам соғлик ва доимий хушкайфият, уларнинг меҳрибон қаровчиларига эса шарафли касбларида куч-қувват тилади. 

Шодиёна давомида меҳрга ташна қалбларга хурсандчилик улашилиб, байрам совғалари тарқатилди. Масканда яшовчилар учун байрам дастурхони тузалиб, концерт дастури намойиш этилди. 

Шу кунги тадбир доирасида муассасадаги ногиронлиги бўлган ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш мақсадидаги навбатдаги хайрия ярмаркаси ҳам ташкилланди. Иштирокчи туман муассасалари ҳамда жамоатчилик вакиллари маҳсулотларни сотиб олиб, мазкур хайрли ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшдилар.