Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мутасаддилар билан учрашувлар масъулиятли мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш муҳокамаларига бағишланди

×

 2024-08-27 22:05:07    251

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини ўз вақтида, нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар белгиланган. 

Бугун барча секторлар кесимида мутасадди раҳбарлар, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ва терим отрядлари масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувлар ҳам айни мавсумнинг сифатли ташкилий чораларини кўриш масалаларига бағишланди. 

Учрашувларда пахта теримини ҳар томонлама уюшқоқлик билан ўтказиш, терим отрядлари фаолиятини тўғри ташкиллаш, мавсумга қўшимча даромад топишни истаган ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини кенгроқ жалб этиш, теримчилар учун муносиб шароитлар яратиш, терим пулларини кафолатли таъминлаш чоралари муҳокама қилиниб, бу бўйича қўшимча зарурий тадбирлар белгиланди. 

Белгиланган барча вазифаларни оғишмай адо этиш юзасидан мутасаддиларга яна бир бор зарурий кўрсатмалар берилиб, тегишли вазифалар юклатилди.