Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам бўсағасида қалблар меҳрга тўлди
2024-08-26 21:30:40 236
Ўзбекистон туманида ижтимоий кўмакка муҳтож, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлиги ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан шу тоифадаги ҳамюртларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар ташкиллаб келиняпти.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида ҳам навбатдаги хайрли тадбирга қўл урилиб, 200 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган тумандошларимиз қалбига меҳр улашиш мақсад қилинди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ва жамоатчилик ҳамроҳлигида “Қумбости”, “Тинчлик” ва “Сулаймон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи имконияти чекланган юртдошларимиз ҳолидан хабар олди.
Самимий суҳбатларда уларнинг муаммолари ўрганилиб, барчаларига байрам қутловлари ва энг илиқ тилаклар билдирилди. Хонадонларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Эзгу ташаббус доирасида туманнинг барча маҳаллалари бўйлаб манзилли йўқловлар давом этмоқда.