Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бозордаги ўрганишларда нарх-наво барқарорлиги ва ҳудуд озодалигини таъминлашга эътибор қаратилди
2024-08-23 15:46:53 367
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев секторлар раҳбарлари ва тегишли муассасалар мутасаддилари билан биргаликда туман марказий деҳқон бозорида ўрганиш олиб борди.
Жараёнда туман раҳбари Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан бозор ҳудудида ташкилланган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти, нарх-навонинг қулайлиги ҳамда бозорнинг санитария-гигиена ҳолатини кўздан кечирди.
Сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашилиб, аҳоли учун яратилган қулайликлар, маҳсулотларнинг нафақат нархи, балки сифати, тўлиқлиги ва заҳираси ҳам ўрганилди.
Яқин кунларда бозорга ҳудудига 50 кВт. соат қувватли қуёш электр панеллари ўрнатилади. Сектор раҳбарлари мазкур жараён билан ҳам яқиндан танишиб, амалий тадбирларни жадаллаштириш кўрсатмасини бердилар.
Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хусусан ярмарка фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, савдо масканларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш, харидор ва сотувчиларга учун қулай шароитлар яратиш юзасидан аниқ мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.