Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яккатутдаги қарийб 40 йиллик оилавий поликлиника “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланади
2024-08-22 20:49:26 343
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Яккатут” маҳалласидаги 73-оилавий поликлиника фаолияти билан яқиндан танишди.
Тумандаги энг катта бирламчи тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланган оилавий поликлиника ҳудуддаги 11 та маҳаллада яшовчи 30 минг нафардан зиёд фуқарога хизмат кўрсатиб келади.
150 қатновга мўлжалланган масканда 20 нафар малакали шифокор ва 80 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб боради.
Муассаса 1987 йилда барпо этилган бўлиб, ўтган давр мобайнида мукаммал таъмирлаш ишлари деярли амалга оширилмаган. Шу боис “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги 1-мавсумида инфратузилмани яхшилаш юзасидан илгари сурилган таклиф ғолиб деб топилиб, мазкур муаммо ижобий ҳал этиладиган бўлди.
1,3 млрд сўмлик лойиҳа асосида яқин муддатларда киришиладиган кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик тадбирлари натижасида муассасада барча қулай ва замонавий шароитлар ҳозирланади. Бу эса табиийки, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
Туман раҳбарининг соҳа мутасаддилари билан мулоқотида ана шу мақсад ва масалалар ҳақида сўз борди. Лойиҳани аниқ ҳисоб-китоблар асосида ижрога қаратиш, ажратиладиган маблағдан самарали фойдаланиб, бу ерни аҳоли ва тиббиёт ходимлари учун ҳар томонлама қулай шароитли масканга айлантириш юзасидан зарурий кўрсатма-тавсиялар берилди.
Шунингдек, оилавий поликлиника атроф-ҳудудини ободонлаштириш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан ҳам масъулларга топшириқлар берилди.