Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Нурсухнинг “Қақир2” маҳалласи аҳлининг узоқ йиллик муаммоси ижобий ҳал бўлмоқда
2024-08-22 20:46:24 361
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қақир2” қишлоғида кўпдан буён тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо мавжуд эди.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳудуд аҳолисининг ушбу мушкули ариди.
Президентимизнинг 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган манзилли дастур доирасида бугун маҳаллада тоза ичимлик суви таъминоти яхшилашга қаратилган лойиҳа жадал амалга оширилмоқда.
Пудратчи ташкилот вакиллари иштирокида ҳудудда битта ичимлик суви қудуғини қазиш, янги сув минораси ўрнатиш ва 4 минг 500 метр тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда. Бунинг учун манзилли дастури доирасида 2,5 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Эзгу ташаббус натижасида маҳалладаги 350 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.