Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” натижасида сўнгги икки йилда “Қайнар” маҳалласининг қарийб 10 километр ички йўллари равон бўлди
2024-08-19 10:46:24 486
Ўзбекистон туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Қатор ижтимоий объектлар, маҳалла ва кўчалар обод бўлиб, кўркам тус олмоқда.
"Қайнар" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида ҳам фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. Маҳалла ҳудудидаги айрим ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
5240 тадан кўп овоз тўплаган мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 млрд 300 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Натижада эса Истиқлолимизнинг 33 йиллик байрами арафасида ҳудуддаги "Маданият", "Янгиобод", "Қундузбулоқ", "Дўстлик" ва "Тадбиркор" каби кўчалардаги 3 минг метрдан зиёд ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди.
Маълумот ўрнида, ташаббускор қайнарликлар лойиҳанинг ўтган йилги мавсумларида ҳам Қурбонмерган ва Оҳунқайнар қишлоқларининг 6 минг метрдан зиёд ички йўлларини ана шундай равон бўлишига эришган эдилар.