Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 126 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамга муносиб туҳфа: Ўзбекистон туманида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна бир ёшга Президент совғаси - янги хонадон топширилли

×

 2024-08-16 14:19:44    807

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси арафасида Ўзбекистон туманилик яна бир ёш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Жахонгир Набиевга Давлатимиз раҳбарининг совғаси – янги квартира калити топширилди.

20 ёшни қаршилаган йигитнинг ҳаётидаги унутилмас кунда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ва бир гуруҳ мутасаддилар унинг шодлигига шерик бўлдилар.

Жахонгир Набиев 2004 йилда Ўзбекистон туманида туғилган, тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб, васийлик асосида таълим-тарбия олди. Бугун у Фарғона политехника институтида қурилиш йўналишида таҳсил олмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, юртимизда жорий этилган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ижроси доирасида Ўзбекистон туманида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда. Хусусан, қарорда белгиланганидек, меҳрибонлик уйлари битирувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойли қилиш, муайян даромадли иш билан таъминлаш чоралари кўриб борилмоқда. 

Ана шу эзгу ташаббуснинг амалдаги ва навбатдаги ифодаси сифатида Жахонгир Набиевга янги уй учун ордер ва ушбу хонадон калити тантанали равишда топширилди. Эътиборлиси, хонадон туман ҳокимлиги томонидан барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан таъминланди.

Янги хонадон эгасига айланган ёш ҳам ўз ўрнида Президентга миннатдорчилик билдириб, келажакда юрт тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшувчи шахс бўлиб етишиш асосий мақсади эканлигини таъкидлади.