Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Оқила аёллар ҳаракати" ташкил этилган кун муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

×

 2024-08-12 15:41:49    50

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 август кунги қарори асосида юртимизда “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилган.

Мазкур ҳаракат ташкил топганига икки йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон туманида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ҳаракат аъзолари, дахлдор муассасалар вакиллари ва фаол хотин-қизлар иштирок этди.  

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова ҳаракат томонидан ўтган давр мобайнида туманда амалга оширилган ишларга тўхталди. 

Ўз олдига жамиятда янги маънавий макон яратиш ва маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдек масъулиятли вазифалар қўйилган ушбу ҳаракат ўтган икки йил давомида ҳудудларда салмоқли фаолият олиб боргани ва бу долзарб масалалар ижроси келгусида ҳам изчил давом этиши қайд этилди. 

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол ва ташаббускор аёлларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Мусиқий дастур эса тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.