Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2024-08-09 11:38:12 568
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги саксон олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
Ўзбекистон туман ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этиш;
туманда фаолият кўрсатаётган “Яйпан гипс” МЧЖнинг мол-мулк ва ер солиғидан мавжуд солиқ қарздорлигини тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборот ва маърузалари тингланди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.