Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 124 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бош прокурор ўринбосари Ўзбекистон туманида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси аҳволи билан танишди

×

 2024-08-09 11:09:56    584

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари Салом Самадов Ўзбекистон туманида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси самарадорлигини ўрганди.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари Давлатимиз раҳбарининг “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастури ижроси доирасида тумандаги 35-давлат мактабгача таълим ташкилоти, 49-, 20-, 38- ва 70-умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг боришини кўздан кечирди. 

Ўрганишлар жараёнида объектларда қурилиш меъёрий қоидалари, юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда лойиҳаларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан барча даражадаги масъулларга аниқ вазифалар топширилди.