Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Умумтаълим мактаблари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш ва таълим муассасаларида тарбиявий ишлар натижадорлигини ошириш мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
2024-08-09 10:52:35 464
Ўзбекистон туманидаги 10-умумтаълим мактабида “Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тумандаги 68 та умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ташкилланган семинарда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари қатнашди.
Семинарда ўтган ўқув йили сарҳисоби ва янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Тизимда эришилган натижалар билан биргаликда, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, тарбиявий ишлар натижадорлигини ва мактаб директорларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
Таълим соҳасида белгиланган тизимли ишларни сифатли рўёбга чиқаришни давом эттириш бўйича зарур чоралар белгиланди.