Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёш китобхон” танлови ғолиби навбатдаги қувончли ютуғини яқинлари даврасида кенг нишонлади

×

 2024-08-09 10:49:09    96

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилги "Ёш китобхон" танловининг республика финал босқичи ғолиби, Президент соврини-“Спарк” автомобили соҳиби Муҳаммадфозил Исмоилов ИИВ Фарғона академик лицейини тамомлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига давлат гранти асосида ўқишга кирди. Оқмачитлик ёш билимдон академияга кириш имтиҳонларида 277 балл тўплаб, талаба бўлишга муваффақ бўлди.  

Билимга бўлган қизиқиши ва қобилияти туфайли ҳаётида эришган навбатдаги мазкур ютуғини у яқинлари, дўстлари ва устозлари даврасида кенг нишонлади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Муҳаммадфозилнинг яна бир қувончли кунида унинг шодлигига шерик бўлиб, навбатдаги зафарли одим билан зукко ёш ва унинг оиласини самимий қутлади. Китоб ва илмга меҳр қўйиб, том маънода бутун мамлакат бўйлаб тенгдошларига намуна бўла олган, туманнинг чинакам фахрига айланган зукко ёшнинг салмоқли натижалари бардавом бўлишига тилаклар билдирди. Туман раҳбари шу ўринда, унинг муваффақиятларига сабабчи бўлган онаси Мукаммалхон Муқимжоновага, барча устозлари ва яқинларига яна бир бор самимий миннатдорчилигини, илиқ фикрларини изҳор этди. Тўйга тўёна сифатида Муҳаммадфозилга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

2013 йилда Оқмачитдаги 50-мактабнинг 1-синфига қабул қилинган Муҳаммадфозил 2022 йилда билим даргоҳининг 9-синфини аъло баҳоларга тамомлаб, сўнгги икки йил давомида Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейида таҳсилни давом эттирди. 

Акаси Камронмирзо Исмоилов ҳам билим олишга бўлган иштиёқининг баландлиги, интилувчан ва ташаббускорлиги билан ёш бўлишига қарамай кўплаб муваффақиятларга эришиб келмоқда. Бугун у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида 3-босқич курсанти сифатида таҳсил олмоқда. Қайд этилишича, Камронмирзо ИИВ Академияси тарихида бирданига 3 та стипендия оладиган ягона курсант ҳисобланади. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб, ўзининг фаоллиги, ташаббуси, интизоми ва шахсий фазилатлари билан жамоада намуна кўрсата билганлиги учун ИИВ Академияси раҳбариятининг “Чўлпон” номидаги стипендияси, Академия махсус стипендияси ҳамда Ички ишлар вазирининг Жалолиддин Мангуберди номидаги идоравий стипендияси эгасига айланган.