Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар фаолияти билан танишув давомида уларнинг таклиф ва муаммоларига ечим изланди
2024-08-09 09:51:27 122
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов Ўзбекистон туманига ташрифи давомида бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Хусусан, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамроҳлигида “Сулаймон” маҳалласидаги “Ёрқин Заҳро” хусусий корхонаси, “Қўқон олмос тошлари” МЧЖ, “Universal international business” оилавий корхонаси, “Қулибек” маҳалласидаги “Юлбарс текс” корхонаси, “Madina Plaza Hotel” меҳмонхонаси ҳамда Абдурахмон Жомий маҳалласидаги “Бахтли тараққиёт инвест” МЧЖ фаолиятини кўздан кечирди.
Тадбиркорлар билан мулоқотда янги иш ўринлари яратилиши, маҳсулотлар бозори ва келгусидаги келгуси режалар хусусида сўз борди. Юртимизда тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар, соҳа ривожи учун яратилган катта шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозор билан биргаликда, албатта экспортга йўналтириш каби жиҳатлар юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди. Вилоят мутасадди бошқармаларига мурожаатларни қонуний ечимга келтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олингани маълум қилинди.