Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашда ижтимоий адолат тамойилларига риоя этилиши ҳолати билан танишди
2024-08-09 09:46:02 134
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов Ўзбекистон туманида бўлиб, ҳудудларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига риоя қилиниши, маҳаллаларда кам таъминланган оилаларга тайинланган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларни асослилиги ва адолатлилиги ҳолатлари билан танишди.
Хабиб Сирожитдинов туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев билан биргаликда айни йўналишдаги вазифалар ижросини “Сулаймон” маҳалласи мисолида ўрганди.
Қайд этилдики, туманнинг айнан “Сулаймон”, “Шўрсув”, “Жонобод” ва “Бегобод” маҳаллаларида вилоят миқёсида энг кўп ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамлар тайинланган.
Инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифалар ижроси адолатли ва сифатли таъминланиши, айни йўналишдаги ишларда адолат мезонларига қатъий риоя этиш лозимлиги таъкидланди.
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва маҳалла мутасаддилари иштирокида ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамлар тайинланган бир қатор хонадонлар турмуш шароитлари билан танишилди. Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ҳам ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ваколатли муассасалар мутасаддиларига қайд этилган маҳаллаларда тегишли тартибда қайтадан хатлов ўтказилиб, нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлашда ижтимоий адолат қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, хато ва камчиликлар аниқланган ҳолатларда уларни зудлик билан бартараф этиш вазифалари топширилди.