Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 133 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Зинаша” маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси” доирасидаги ишлар ва эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги билан танишилди

×

 2024-08-07 09:25:37    389

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Зинаша” маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳолатини ўрганди.

Маҳалла фуқаролар йиғини биносида бошланган ўрганишлар давомида маҳалла “еттилиги” фаолияти, ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид режалар тақдимоти тақдимоти билан танишилди. “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этилиши, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маҳалла масъулларининг ахборотлари тингланди. Эришилган натижалар билан биргаликда, йўналишлардаги кўрсаткичлар етарли эмаслиги қайд этилди. 

3060 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалладаги мавжуд 605 та хонадоннинг томорқа майдони қарийб 45 гектарни ташкил этади. "Сайхунобод тажрибаси" асосида 10 та хонадон танлаб олиниб, белгиланган йўналишлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш чоралари кўрилмоқда. 

Туман раҳбари ана шу хонадонлар мисолида маҳалла ўрамида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. 

Таъкидланишича, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва бевосита кўмагида жорий йилнинг шу кунига қадар 16 та фуқарога 180 миллион сўм, шунингдек 2 нафар фуқарога эса Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 60 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорликка йўналтирилган. Туман раҳбари бу кўрсаткични ошириш юзасидан ҳоким ёрдамчиси олдига аниқ топшириқлар қўйди.

Шу куни маҳалладаги эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган ва миграциядан қайтган фуқароларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари ҳам ўрганилди. Ер эгаларини майдонларга озиқ-овқат маҳсулотларини экиш орқали, муносиб даромад олишларини тарғиб қилиш, жараёнларни доимий мониторинг қилиб бориш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

Кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Мавжуд муаммолар ечими ижрога қаратилди.  

Маҳалла масъулларига ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш ва белгиланган ишларни жонлантириш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.