Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Зинаша маҳалласидаги 27-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирлаш ишларига киришилди
2024-08-07 09:21:37 378
Жорий йилнинг феврал-март ойлари давомида юртимизда ўтказилган ташаббусли бюджет 1-босқич жараёнларида Ўзбекистон тумани “Зинаша” маҳалласидаги 27-давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этиб, муассаса инфраструктурасини яхшилаш бўйича илгари сурган ташаббуслари ғолиб деб топилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун айни масканда бўлиб, лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари лойиҳа-режаси ва киришилган жараёнлар билан яқиндан танишди.
Лойиҳага кўра 1991 йилда қурилган муассасада кенг кўламдаги таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Хусусан, бино-иншоатлар тўлиқ мукаммал таъмирланиб, эшик-деразалар янги ва замонавийсига алиштирилади. Электр энергияси, канализация ҳамда бошқа коммуникация тизимлари янгиланади. Маскан ҳудуди обод этилиб, замонавий кўринишга келтирилади. Бунинг учун лойиҳа доирасида давлат бюджетидан 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Натижада эса, бу ерда таълим-тарбия олаётган 210 нафардан зиёд болалар учун қулай ва замонавий шароитлар яратилади.
Туман раҳбари масъуллар билан суҳбатда белгиланган вазифаларни замон талабидан келиб чиқиб ва албатта юқори сифат билан амалга оширишга жиддий эътибор қаратиш, жамоатчилик назоратини сусайтирмаслик юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди. Ишлар кўламини жадаллаштириш юзасидан қўшимча зарурий чоралар белгиланди.