Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик яна бир Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиси ўз хонадонига эга бўлди
2024-08-07 09:03:27 359
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари битирувчилари ҳам давлат томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шароит яратилмоқда.
Ўзбекистон туманида Меҳрибонлик уйининг яна бир собиқ битирувчиси Шохидбек Отабоев ҳам ушбу амалий ғамхўрлик натижасида ўз уйига эга бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Шинам ва кўркам хонадон калити ҳамда янги маиший техника жиҳозлари, мебел жамланмалари Шохидбекнинг васийси, бувиси Рўзихон Отабоевага топширилди.
Нуронийлар томонидан қилинган дуоларда оила фаровонлиги, фарзандлар камоли, юрт тинчлиги ва эл тотувлиги бардавомлиги сўралди.