Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сочтепада электр таъминоти яхшиланмоқда
2024-08-05 14:29:20 317
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, айни кунларда туманнинг “Сочтепа” маҳалласида электр энергия таъминоти сифатини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳудудда тизимга доир кўп йиллик муаммони бартараф этиш, аҳолининг бу борадаги мурожаатларини ижобий қаноатлантириш мақсадида қатор амалий тадбирларга киришилган.
Шу мақсадда, манзилли дастур доирасида маҳаллада 60 донадан зиёд янги таянч устунлари туман энергетиклари томонидан ўрнатилмоқда. Модернизация жараёнлари давомида шунингдек, 2,5 километр ҳаво тармоқлари тортилиб, 160 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор ҳам ўрнатилиши белгиланган. Мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 150 дан зиёд аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.